Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-38 автомобиль йўлининг “Юқори нуқта” ЙПХ масканида "Самарқанд-Тошкент" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автомашина йўловчиси М.Р.нинг ёнида оғирлиги 463,94 грамм бўлган лотин аниқланди.
М.Р. олтинлар фуқаро Р.Т. томонидан Тошкент шаҳарида ўтказиш учун бериб юборилганини маълум қилди. Баҳоси 368 млн сўмлик 2 дона соф қуйма олтин бўлаги ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.