Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини кўп маротаба бузиб, жарималарни тўламасдан келаётган фуқаролардан қарздорликларни ундириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Давлат ижрочилари томонидан фуқароларнинг қарздорликлари ундирилиб, тўлашдан бош тортган фуқароларнинг автотранспорт воситалари хатланмоқда. 

Жумладан, Бюронинг Шахрисабз шахар бўлими томонидан қарздор К.Халиловдан жами 47 та 17 млн. 900 минг сўмлик маъмурий жаримасини ундиришга оид ижро хужжати буйича қарздорга тегишли Нексия-3 русумли автомашинаси хатланди ва бўлим биносига олиб келинди. 

Бюронинг Яккабоғ туман бўлими ходимлари томонидан 15 та маъмурий жаримани тўламаган қарздор Ҳ.Аҳмедовнинг  қарздорлиги эвазига машинаси хатланган бўлса, укаси Ҳ.Аҳмедов эса  ўзининг 15 та жаримаси учун 6 млн. 300 минг сўм тўлаб берди.   

Шунингдек, Чироқчи туманида яшовчи фуқаро С.Жумабоев 27 маротаба қоида бузиб, унга нисбатан қўлланилган 11 млн. 694 минг сўм қарздорликни тўламасдан келган. Бюронинг Чироқчи туман бўлими ходимларининг ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик бир кунда ундирилди. Шу туманда яшовчи А.Юлдашевнинг ҳам 12 та маъмурий жаримаси учун 10 млн. 340 минг сўм қарздорлик ундирилди.

Шунингдек, косонлик Ш.Саидов ва Т.Бабатовлар ҳам ўзларининг 12 тадан жарималарини ижро ҳаракатлари давомида тўлаб беришди.