Видео-тасвирга кўра, Коронавирус инфекциясини Сирдарё вилояти ҳудудига кириб келишини олдини олиш мақсадида Гулистон шаҳар Дўстлик маҳалласининг Хондамир кўчасидан Гулистон шаҳар марказига ўтиш жойида вақтинчалик ташкил этилган карантин блок постида хизмат олиб бораётган Ички ишлар органи ходими видео тасвирга олган фуқаронинг стикери борлиги ҳақидаги важига қарамай карантин блок постдан ўтиб кетиши учун 2 (икки) қути «КEНТ-6» номли сигарет олиб келишини айтган.
Фуқаро сигарет олиб келганидан сўнг карантин блок постга хизматга жалб қилинган Миллий Гвардия ходими айтилган сигаретларни олиб қолиб, фуқарони блок постдан ўтиб кетишига рухсат бергани ҳолати акс этган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, натижага кўра 3 нафар раҳбар-ходимларга нисбатан интизомий чора қўлланилди. 1 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 1 нафар ходим эса Ички ишлар органларидан бўшатилди.
Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, қатъий интизомий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди," дейилади расмий баёнотда.