Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда келтирилишича, поезд 5 октябрдан 13 ноябргача ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунлари Бухородан жўнайди.
6 октябрдан 14 ноябргача ҳафтанинг пайшанба, шанба ва душанба кунларидан бошлаб эса Хивадан жўнайди.
Поезд қуйидаги жадвалга мувофиқ ҳаракатланади.
Бухородан жўнаб кетиш 12:10
Хивага етиб бориш 19:29
Хивадан жўнаб кетиш 07:52
Бухорога етиб бориш 15:16.