Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган 4-туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимига Янгийўл туманида рўйхатда турувчи Кан Виталий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун келади.
Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25- ва 166-моддаларидаги жиноятларни содир этиб, унга суд қарори асосида “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган ва 01.09.2016 йилдан буён қидирувда бўлган.
Кан Виталий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёнида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ 4-ТРИБ бошлиғи, капитан А.Тошпўлатов ва Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ 4-ТРИБ қидирув ва суриштирув инспектори сержант С.Авазов томонидан қўлга олинди.