2022 йилнинг ўтган 5 ойи давомида Инспекция томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.5400 тага яқин янги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатига олинди.Ушбу техникаларга 4 минг 100 тадан ортиқ техник паспорт ва давлат рақам белгиси ҳамда 1 минг 300 тага яқин техник гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Идоралараро электрон маълумотлар айланишини таъминлаш мақсадида, республикадаги давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг ягона ахборот тизими билан  Давлат солиқ инспекцияси “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” нинг “E-auksion” электрон савдо платформаси,  Қурилиш вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимлари билан интеграция қилинди.

Шунингдек, Адлия вазирлигининг “Нотариус” ахбороти тизими Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги “Онлайн махалла” ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ишлари якунига етказилмоқда. Натижада, маълумотлар реал вақт режимида инсон фактори аралашмаган ҳолда ахборот алмашиниши йўлга қўйилди.

Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник кўрикдан ўтказишда Янги мобил хизмати, яъни техника эгаларининг мурожаатлари асосида, техникани турган жойига чиққан ҳолда, замонавий техник кўрик жиҳозлари ёрдамида техник кўрикдан ўтказиш хизмати йўлга қўйилди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мулк эгаларига техник кўрик муддати келганлигини хабардор этиш мақсадида “СМС хабарнома” дастури ишга туширилди. Буларнинг натижасида 98 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари техник кўрикдан ўтказилди.

Давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида кўрсатилган хизматлар учун тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти яратилди. Шунингдек, тракторчи-машинистларни тайёрлаш сохасида шаффофликни таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни қўллаш мақсадида, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқариш хуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш ахборот тизим ишлаб чиқилиб ишга туширилди.

Шунингдек, республика бўйича 218 та тракторчи-машинистларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маассасаларида ўқиётган 7650 та фуқаролар электрон рўйхатга олиниб, уларнинг ўқув жараёни электрон кузатиб борилмоқда. Умуман олганда, соҳани рақамлаштириш орқали жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишни янги даражага олиб чиқиш бўйича ишлар юқори суръатда давом эттирилмоқда.