Унда муҳим янгиликлардан бири Республика миқёсида 56 нафар «Ёшлар дафтари» рўйхатига киритилган ёшлар ватанпарвар ташкилотига Б C тоифадаги ҳайдовчилик йўналиши бўйича 3 ой давомида бепул ўқитиладиган бўлди.
Қашқадарё вилояти бўйича эса 4 нафар ёшлар ана шундай имкониятга эга бўлди. Улар орасида Касби тумани Пандирон қишлоғилик 19 ёшли Аҳмаджон Жаҳонгиров ҳам бор.
— Насиб этса бу ишончни оқлайман ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олгач, бирор ташкилотга ишга кириб, фидойилик билан меҳнат қилишга бел боғлайман, — дейди Аҳмаджон Жаҳонгиров.
Ватанпарвар ташкилоти мутасаддиларининг айтишича, ушбу эзгу анъана бундан кейин ҳам давом этади.