Унда муҳим янгиликлардан бири Республика миқёсида 56 нафар «Ёшлар дафтари» рўйхатига киритилган ёшлар ватанпарвар ташкилотига Б C тоифадаги ҳайдовчилик йўналиши бўйича  3 ой давомида бепул ўқитиладиган бўлди. 

Қашқадарё вилояти бўйича эса 4 нафар ёшлар ана шундай имкониятга эга бўлди. Улар орасида Касби тумани Пандирон қишлоғилик 19 ёшли Аҳмаджон Жаҳонгиров ҳам бор. 

— Насиб этса бу ишончни оқлайман ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олгач, бирор ташкилотга ишга кириб, фидойилик билан меҳнат қилишга бел боғлайман, — дейди Аҳмаджон Жаҳонгиров.

Ватанпарвар ташкилоти мутасаддиларининг айтишича, ушбу эзгу анъана бундан кейин ҳам давом этади.