Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Унга кўра, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°, кундузи 22-24° бўлади.

Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 23-28° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.

Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

Қашқадарё вилояти; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 23-28° бўлади.

Сурхондарё вилояти; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 23-28° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар; ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 10-15° бўлади.