Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь - июнь ойларида Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали 1,1 миллион йўловчи ташилган.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда йўловчи ташиш 70,9 фоизга ошган.
Ҳаво транспорти орқали ташилган йўловчилар сони:
2021 йил январь-июнь ойларида – 1 077,0 минг йўловчи;
2020 йил январь-июнь ойларида – 630,3 минг йўловчи.