Хорази вилояти Экология бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири тавомида вилоятнинг Хонқа тумани ҳудудида “X.T” МЧЖ ходимлари томонидан ҳар хил катталикдаги (тол, жийда, терак) жами 62 туп дарахтлар тегишли орган рухсатисиз қўпориб ташланганлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун вилоят прокуратурасига тақдим қилинди, дея хабар бермоқда Хоразм вилояти Экология бошқармаси.