Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Оҳангарон туманида ўтказилган рейд натижасида "Қорасувёқа" МФЙ ҳудудида "Ф.А.Б." фермер хўжалиги томонидан 11,5 гектар ер майдонида 100 дан ортиқ кўп йиллик манзарали дарахтлар ва буталар ноқонуний тарзда кесилганлиги ва илдиз қисми билан қўпориб кўмиб ташланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ўрганиш давомида 59 туп дарахтнинг илдиз қисми аниқланган ва тегишли тартибда ҳудудга илдиз қисмлари йўқ қилиб юборилмаслиги учун фаоллар жалб қилиниб, навбатчилик ишлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 1 миллиард 463 миллион 12 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Маълумот учун, қарорга кўра, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий даврида дарахтлар ва буталарга етказилган зарар миқдори икки бараварга оширилади.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳоза қилиш органларига юборилмоқда.