Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган навбатдаги лавҳа шу ҳақида.

Тошкент божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Isuzu” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт васитасининг юкхонасида юклар орасида 4 турдаги 32 минг 500 қути тамаки маҳсулотлари яширилгани фош бўлди.

Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо акциз маркаси билан маркаланмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 425 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

 Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг 5 ойи давомида пойтахт божхоначилари томонидан қиймати 638 млн. сўмлик 51 690 қути тамаки воситаларининг  ноқонуний айланувига чек қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.