Мурожаат қилган истеъмолчининг ҳисобидан Мирзо Улуғбек номидаги “Central Park”ка кириш учун харид қилинган картадан 60 минг сўм пул маблағи огоҳлантиришсиз ечиб олинган.
Ўрганиш натижаларига кўра, 2018 йилдан буён "Jet Invest" МЧЖ ҚК томонидан 130 000 та истеъмолчиларга боғда фойдаланиш карталари расмийлаштириб берилган.
Амал қилиш муддати ўтган 18 291 та махсус карталарда истеъмолчиларнинг ҳисоб рақамларида 335 610 000 сўм мавжуд эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтилган. Парк маъмурияти таъкидлашича, пандемия даврида истироҳат боғининг фаолиятни амалга оширмаганлиги бунга сабаб бўлган.
Агентликнинг кўрсатмасига асосан бугунги кунга қадар мазкур истироҳат боғи томонидан 643 та истеъмолчиларга 14 872 400 сўм маблағ қайтарилди.