6 февраль куни мамлакатнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кузатилади, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 1–6 даража илиқ, шимолда 2–7 даража совуқ бўлади.
7 февраль куни республика бўйлаб асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади, Фарғона водийсида айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кунда эса 7–12 даража илиқ бўлади.
8 февраль, якшанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кунда 10–15 даража илиқни ташкил этади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, 6 ва 8 февраль кунлари айрим ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимолдан холи эмас. Тоғли ҳудудларда вақт-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, қор кўчиши хавфи мавжуд.
Тошкент шаҳрида 6 февраль куни ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ҳарорат 3–5 даража илиқ бўлади. Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат якшанба куни кундузи 13–15 даража илиққа етади.