Хабарга кўра, амалиёт вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, моҳир эндоваскуляр жарроҳ Хуршид Ҳакимов бошчилигида ўтказилган.
Бемор Товбой Яхшибоев — 68 ёшда. Сайхунобод туманининг Гулбулоқ маҳалласидан. У мазкур муассасага бир неча кун муқаддам артериал қон босими 220/160 мм. симоб устунидан тушмаганлиги ва қилинган муолажалар самара бермагани сабабли мурожаат қилган.
Марказ мутахассислари томонидан функционал ва лаборатор текширувлар ўтказилгач, беморнинг буйрак артериясида атеросклеротик торайиш аниқланди. Шундан сўнг унда юқори технологик стентлаш операцияси бажарилди.
Амалиётдан сўнг қисқа вақт ичида беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгарди. Шикоятлар камайиб, умумий аҳволи яхшиланди. Ҳозир у шифокорлар назорати остида керакли муолажаларни олмоқда.