Жумладан, жорий йилнинг 9 август куни “Гўзалкент” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр суд жараёнида ҳам жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан Пробация хизмати ҳисобида турган 7 нафар назорат остидаги шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.  

Бироқ, берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган шахслар ҳам йўқ эмас. Ана шундай назоратдаги шахслар орасидан бир нафарини ўталмай қолган жазо муддати, жазонинг оғирроқ турига, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. 

Шу куни Каттақўрғон шаҳар Пробация гуруҳи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ўтказилган “Ишга марҳамат” тадбирига жалб қилинган 20 нафардан зиёд назоратдаги шахсларнинг 2 нафари иш билан таъминланди, дея хабар беради Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.