Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 2,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 4,2 минг тонна апельсин импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон апельсин импорт қилган давлатлар:
Туркия – 2,3 минг тонна;
Миср – 1,7 минг тонна;
Қозоғистон – 128,2 тонна;
Хитой – 70,9 тонна;
ЖАР – 47,0 тонна;
Эрон – 22,2 тонна;
Россия – 16,0 тонна;
Қирғиз Р. – 0,9 тонна.