Тадбирда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов иштирок этди.

Халқаро истеъмолчилар ташкилоти бош директори Ҳелена Лоран дунё миқёсида пластик чиқиндилар атроф-муҳитга жуда катта зарар келтираётганини таъкидлар экан, истеъмолчиларнинг табиатни ифлослантиришга муносабатини ўзгартириш, 7 та R нинг (Rethink, Refuse, Reduce, Reuse, Recycle, Repair and Replace – чуқур мулоҳаза қилиб кўриш, воз кечиш, камайтириш, қайта фойдаланиш, қайта ишлаш, тузатиш ва ўрнини алмаштириш) аҳамияти, келгуси йилда истеъмолчилар ташкилотлари олдига қўйилиши керак бўлган ишлар борасида сўз юритди.

Вебинарда атроф-муҳит муҳофазаси билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар ва истеъмолчилар ташкилотлари вакиллари сўзга чиқиб, бугунги кунда табиатни асраш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолаётганини, бу борада истеъмолчилар билан ишлайдиган ташкилотлар, уларнинг атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши сингари муаммолардан хабардор бўлишини таъминлаш, ишлаб чиқарувчилар олдига товар қадоқлашда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган материаллардан фойдаланиш талабини қўйиш, миллий қонунчиликни бу борадаги халқаро меъёрларга мослаштириш сингари масалалар хусусида фикр билдирилди.

БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили 300 миллион тоннадан ортиқ пластик чиқинди ҳосил бўлади. Уларнинг арзимаган қисми қайта ишланади ва ёқилади. Пластик материаллар ёнганда ҳам ўзидан атмосферага заҳарли моддалар чиқади ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари

федерацияси матбуот хизмати