Қашқадарё вилояти ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳудудида жойлашган “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида 2022 йил 4 июнь куни соат 00.30 ларда Сурхондарё — Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган, Сурхондарё вилоятида яшовчи, фуқаро Б.Т. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинаси тўхтатиб текширилган.
Автомашина салони кўздан кечирилганда, унинг салонида тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 700 кг. оғирликдаги номаълум ҳайвон гўшти борлиги аниқланиб, гўшт маҳсулотларининг сифатини аниқлаш мақсадида Қашқадарё вилояти озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясига топширилди.