Оден Рудольф қаламига мансуб "Гитлер" номли мазкур китоб орадан етмиш беш йил ўтиб, мўйсафид 89 ёшни қоралаган вақтда ўз манзилига олиб бориб топширилган.
Яблонски китобни уйини тозалаш вақтида топиб олинганини айтган.
Таъкидланишича, китоб яхши сақланган, ҳатто унинг ичида китоб маълумотномаси ҳам мавжуд.
"Агар орангизда кимдир жаноб Яблонски каби вазиятга тушиб қолса, илтимос, минглаб долларлик жаримадан чўчиманг. У 75 йилдан сўнг китобни зиммасида ҳеч қандай қарзсиз олиб келди. Буни сиз ҳам уддалайсиз", деди кутубхона мудири ёрдамчиси Кейт Дэвис.
Хабарда айтилишича, кутубхона ўтган йили муддати ўтган китоблар учун ундириладиган жарима тўловини бекор қилган.