Маълум бўлишича, фуқаро 2022 йил август ойида "Монделух Китчен"” МЧЖдан жами 79 миллион 500 минг сўмлик ошхона мебеллари тўпламини харид қилган. Мебелларнинг гранит тош қисми сифатсиз бўлгани сабабли, уни алмаштириб бериш учун МЧЖ раҳбариятига бир неча марта мурожаат қилган, лекин муаммо ўз ечимини топмаган.

“Монделух Китчен” МЧЖнинг бош корхонаси Самарқанд вилоятида жойлашган сабаб, мазкур мурожаат Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти маъсул ходимлари томонидан ўрганилди. Натижада, МЧЖ раҳбар ва ходимларига амалдаги қонун талаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, 30 март куни истеъмолчининг харид қилган мебеллар тўплами янгисига алмаштириб берилди.