Айниқса, байрам кунлари мунис ва мўътабар онажонларимиз, дилбар опа-сингилларимиз таърифига энг гўзал ашъорларни битамиз. Байрам муносабати билан бутун юртимиз бўйлаб нафосат маликалари бўлган хотин-қизларимизга алоҳида эҳтиром кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида Тошкент Фотосуратлари уйида “Улуғхалқ қудрати жўш урган замон” шиори остида “Ўзбек аёли-ўтмиш нафосат, келажак рамзи” мавзусида 8- март –Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан ҳужжатли фото кўргазма ташкил этилди.
Кўргазмада Ўзбекистон миллий архивлари ҳамда давлат архивларида сақланаётган икки юзга яқин фото ҳужжатлардан иборат уч даврни яни Туркистон ўлкаси (1860-1923 й.й) Ўзбекистоннинг ХХаср (1924-1990й.й) ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик йилларини (1990-2021) акс этирувчи аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий хаётларини ёритиб берувчи фото суратлар намойиш этилди.