Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

➖ автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

➖ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

➖ автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади.