Тадбирда фуқаро А.А. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 20 000 АҚШ доллари эвазига “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 130-139 км қисмини реконструкция қилиш бўйича 8 млрд сўмлик субпудрат шартномасини олиб беришни ваъда қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.