Тўлиқ Ой тутилиши нақ 85 дақиқа давом этиши кутилмоқда. Афсуски, бу табиий ҳодисани Ер шарининг ўша вақтда тун бўлган қисмларидагина кузатиш мумкин бўлади.
Ой тутилиши учта босқичда бўлиб ўтади, булар — Ойнинг ярим, қисман ва тўлиқ тутилиши босқичларидир.
Ўзбекистонда Ойнинг қисман тутилиши босқичини кўриш мумкин бўлади.
Ойнинг ярим тутилиш босқичи Тошкент вақти билан 13:02 да, тўлиқ тутилиш босқичи эса 15:16 да бошланади. Бу фазаларни Ўзбекистон аҳолиси кўра олмайди. Бироқ тўлиқ Ой тутилиши 16:41 да тугаб, яна қисман тутилиш босқичи бошланганида, буни Ўзбекистон ҳудудидан кўриш мумкин бўлади. Қисман тутилиш босқичи 17:49 гача давом этади, сўнг ярим тутилиш босқичи бошланади ва 18:56 гача давом этади.
Демак, 8 ноябрь куни Тошкент вақти билан 16:41 дан 17:49 гача бўлган вақт оралиғида Ой тутилишининг қисман тутилиш босқичини кўриш мумкин бўлади. Уни махсус ускуналарсиз ҳам кузатиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Старwалк хабар бермоқда.