Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 26,1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Бу жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 9,7 фоизни ташкил этди.
2021 йилнинг 8 ойида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми:
кўмир – 3,2 миллион тонна;
нефт – 463,9 минг тонна;
табиий газ – 35,2 миллиард куб.метр;
чақиқ тош – 946,7 минг тонна;
шағал – 41,4 минг тонна;
каолин – 219,6 минг тонна.