Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь-август ойларида йирик саноат корхоналари томонидан қарийб 8 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган.

Цемент ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,2 фоизга ошган.

Цемент ишлаб чиқарувчи йирик саноат корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 42,8 фоиз;

Навоий вилояти – 32,1 фоиз;

Жиззах вилояти – 13,3 фоиз;

Фарғона вилояти – 8,2 фоиз.