Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь—август ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 95,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1,9 миллион тонна цемент импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 555 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
Қозоғистон — 898 минг тонна;
Қирғиз Республикаси — 496 минг тонна;
Тожикистон — 471 минг тонна;
Эрон — 47 минг тонна;
Туркманистон — 26 минг тонна.
Маълумот учун, юртимизда 8 ойда қарийб 8 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган.