Гумондорларнинг қўл сумкалари божхона назоратидан ўтказилди. Савол-жавоб қилинганда ҳар бирида 5 минг АҚШ долларидан жами 20 минг АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Аслида эса ушбу хориж валюталари фуқаро Ж.Жга тегишли экани, фуқаро Ж.Жнинг илтимосига кўра ва маълум бир ҳақ эвазига божхона назоратидан алдов йўлидан фойдаланган ҳолда 20 минг АҚШ долларини олиб ўтишмоқчи экани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган 6 ойида давомида “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан 14 ҳолатда 83 минг 280 АҚШ доллари, 5 млн 923 минг Россия рубли ва 94 минг 210 Украина гривнасини (яъни ушбу хориж валюталарни курс бўйича сўмдаги қиймати 1 651 383 577,6 сўмни ташкил этди) божхона назоратидан яширган ҳолда олиб чиқишга уринган шахслар фош этилди.