Хабарда айтилишича, январь—сентябрь ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 30 384 та юридик шахс томонидан 6,3 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган.

Шундан 1 триллиондан кўпроқ қисми, яъни 16,7 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келган.

Корхоналарда умумий товар айланмаси 131 триллион сўмдан ошган бўлса, топ-20 таликдаги солиқ тўловчи ташкилотларда бу кўрсаткич 18 триллион сўмдан кўпроқ бўлган. Шунингдек, қурилиш компанияларига қўлланган жами солиқ имтиёзи 328,5 триллион сўмдан ошган.

Тўланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

  • ҚҚС — 512,1 миллиард сўм;
  • ЖШОДС — 192,2 миллиард сўм;
  • ижтимоий солиқ — 180,6 миллиард сўм;
  • фойда солиғи — 153,9 миллиард сўм;
  • бошқа солиқлар — 27,2 миллиард сўм.