Учрашув Президент админстрацияси, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Президент мактаблари битирувчиларининг 88 нафари (92 %) ўқув йили якунланмасдан Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Флорида, Япония каби нуфузли хорижий олий ўқув муассасаларидан таълим олиш учун таклифномаларни қўлга киритди. 8 нафари эса қабул жавобларини кутмоқда.

Битирувчиларни катта ҳаётга муносиб кузатиш мақсадида ташкил этилган мулоқот самимий руҳда бўлиб ўтди.