2021 йил январь-март ойлари давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 97,2 миллион АҚШ доллари миқдорида товарлар экспорти амалга оширилди.

Жумладан:

мева-сабзавот маҳсулотлари - 29,5 миллион доллар ёки 30,31 фоиз;

тўқимачилик маҳсулотлари - 23,6 миллион доллар ёки 24,24 фоиз;

транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари - 8,9 миллион доллар ёки 9,11 фоиз;

озиқ-овқат маҳсулотлари - 8,7 миллион доллар ёки 8,92 фоиз;

калава ип - 7,8 миллион доллар ёки 8,0 фоиз;

ҳайвонлар учун озуқалар - 5,0 миллион доллар ёки 5,13 фоиз;

бошқа маҳсулотлар - 13,9 миллион долларлик ёки 14,10 фоиз экспорт расмийлаштирилди.