Тадқиқотлар Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтининг 2026 йилги дала тадқиқотлари режасига мувофиқ, жорий йилнинг октябрь ойида институт илмий ходимлари А. Холматов ва Т. Рўзибоев томонидан олиб борилмоқда.

Дала тадқиқотлари давомида Оқчобсой маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Эгрижарсой, Хўжасой (Бадимин), Галажинсой ва Сумбулсой ҳудудларидаги тош айвонларнинг девор ва шифтларида табиий охра бўёғи билан чизилган қоятош расмлари аниқланди. Дастлабки тахминларга кўра, мазкур тасвирлар мезолит ва неолит даврларига оид бўлиши мумкин.