11 апрель куни Термиз шаҳрида Халқаро кураш ассоциацияси ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Ижроқўм аъзолари курашнинг ватани бўлган мамлакат Ўзбекистон билан ўзаро алоқада бўлиш учун янги IКА вице-президенти лавозимини жорий этишга қарор қилган.
IКА президенти Ҳайдар Фарман ушбу янги ташкил этилган лавозимга Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовни тайинлашни таклиф қилди. Кенгаш аъзолари ушбу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватлаган.
Халқаро кураш ассоциациясининг ижроқўм йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди