-55 килограмм вазн тоифасида Ҳожиакбар Қўчқоров, -72 килограммда эса Беҳрузбек Валиёв бронза медалини қўлга киритди.
Бугун кечки дастурда яна бир юнон-рум курашчимиз Достонбек Орипов -60 килограмм вазн тоифасида чемпионлик учун баҳс олиб боради. У финалда Озарбайжон вакили Айхан Жавадовга қарши гиламга чиқади.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси бронза медали учун кураш олиб боради. -50 килограмм вазнда Нилуфар Нурмуҳаммадова Диана Войкилеску (Руминия), Ю Чжан (Хитой) ёки Камилла Пихор (Украина) билан беллашади.
-53 килограмм вазнда эса Соҳибжамол Эсбосинова бронза медали учун Қирғизистонлик Элмира Каралбаева ёки Қозоғистонлик Динара Дауилқизи билан баҳслашади.
Бундан ташқари, яна тўрт нафар ўзбекистонлик курашчи бугун саралаш босқичида иштирок этади.