Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг Афғонистон йўналишидаги муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Жорий йил 23 февралда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари маслаҳат учрашувининг ташкилий жиҳатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғон инқирозини ҳал қилишда халқаро ҳамжамиятнинг яхлит ёндашувини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам етказилишини мувофиқлаштириш бўйича халқаро хаб ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Турли даражадаги бўлажак икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар жадвали бўйича таклифлар кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.