Суҳбат чоғида томонлар минтақавий ҳамкорликнинг турли жиҳатлари бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашдилар, шунингдек, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонларнинг БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида жадал ҳамкорлик олиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.