Тадбир давомида Ўзбекистон ва Туркий кенгаши ўртасида томонларни қизиқтирган соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга кириши турк дунёсининг бирлигини мустаҳкамлашда тарихий воқеа бўлганлиги ва ўзаро манфаатли шерикликнинг илгари фойдаланилмаган имкониятларни очишга ҳисса қўшгани қайд этилди.
Туркий кенгаши доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 2019 ва 2020 йилларда Ташкилот саммитларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Ташкилот доирасида бўлиб ўтадиган олий ва юқори даражадаги учрашувлар жадвали, жумладан Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган туризм вазирлари, ёшлар ва спорт масалари бўйича вазирлар учрашувлари, шунингдек, туркий тилли давлатлар ёш тадбиркорлари форуми тўғрисида фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркий кенгаши ўртасидаги ўзаро алоқаларга оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.