Музокаралар чоғида ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон – Беларус ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Беларус томонига жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклифнома топширилди.
Учрашувда 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар режаси имзоланди.