Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва томонларни қизиқтирган соҳаларни ҳар жиҳатдан ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки давлат раҳбарлари ўртасида аввал эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Турли даражадаги бўлажак расмий учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.