Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бўлажак расмий учрашувлар жадвали ҳамда 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда Покистон томонининг иштирокига доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди, дея хабар қилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.