Бу Қатар Ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга илк расмий ташрифи.

Музокаралар чоғида сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларидаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган расмий учрашувларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда Қатар томонининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида «Ҳаво қатнови тўғрисида»ги битим имзоланди. Унга кўра «Доҳа-Тошкент-Доҳа» йўналишида тўғриадан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.