Абдулазиз Комилов Швеция томонини ЙХҲТдаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, Ўзбекистоннинг мазкур тузилма билан конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқотни кенгайтириш тарафдори эканлигни таъкидлади.
Ўзбекистон ва Швециянинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан бирдай манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Бўлажак тадбирлар шу жумладан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.
Стокголм шаҳрида Ўзбекистон Элчихонасининг очилиши икки томонлама ҳамкорликни сезиларли даражада жадаллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Томонлар Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр ва мулоҳазалар алмашдилар.