Учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатининг асосий жиҳатлари, сиёсий-дипломатик, чегара, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш истиқболи муҳокама қилинади.

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръатини янада жадаллаштириш, минтақавий ва минтақалараро даражада инфратузилмавий ҳамда транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилади.