Блогер Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан айбланмоқда:

  • 141-1-модда (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а », «б» бандлари;
  • 165-модда (Товламачилик) 3-қисми «а» банди;
  • 168-модда (Фирибгарлик) 3-қисми «б», «в» бандлари, 4-қисми «а» банди;
  • 189-модда (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми;
  • 28-211-модда (Пора беришда иштирокчилик) 3-қисми «а» банди.

Айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси Сардорбек Содиқов раислигида кўриб чиқилади. 

У 2023 йил 8 февралида ҳибсга олинганди.