Мусобақада мамлакатимизнинг биричи ракеткаси Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти. Ҳамюртимиз бироз аввал якунига етган 1/8 финал учрашувида ғалабага эришди. Нигина қозоғистонлик Жибек Куламбаевани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/4, 3/6, 6/2. 

Абдураимова 6 та, Куламбаева эса 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Нигинада 10 та, Жибекда эса 11 та ташкил этган. Ҳамюртимизнинг чорак финалдаги рақибаси россиялик Татьяна Баркова бўлади. 

Маълумот учун, турнирда учинчи рақам остида сараланган Нигина WTA рейтингида 194, Жибек 488, Татьяна 771-ўринни эгаллаб турибди.