Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 16 апрелдаги ПҚ–4680-сон қарорида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетига авваллари ўтказиб келинган кўп балли тизим асосидаги имтиҳонлар ўрнига шарқ тилларидан тест синовлари ўтказилиши белгиланган.
Хусусан, янги ўқув йилидан бошлаб университетга ўқишга қабул қилишда турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тилларидан кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Давлат тест маркази мутахассислари томонидан турк, араб, форс, дарий, ҳинд (ҳиндий), урду, хитой, корейс, уйғур ва япон тиллари бўйича тест намуналари ишлаб чиқилди.