Қоидаларга кўра, абонентлар Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасининг ишонч телефонларига кеча-кундуз бепул қўнғироқ қилишлари мумкинлиги белгиланди.

Мобил алоқа тармоқларида абонент рақамларини кўчириш эндиликда хизмат кўрсатиш пунктларида 8 иш соатида эмас, балки 20 дақиқа ичида амалга оширилади. 

Мобил алоқа абонентларига пуллик қўшимча хизматларга обуна бўлиш бўйича контент хизматлари кўрсатишнинг қуйидаги янги тартиби белгиланди:

  • хизматларни активация қилиш операторларнинг мобил иловалари ёки USSD кодлар орқали амалга оширилади;
  • абонентларнинг розилик тасдиғини олмасдан хизматларни автоматик улашга ёки дастлаб бепул бўлган хизматларни пуллик қилишга йўл қўйилмайди;
  • контент провайдерлари томонидан абонентларга тақдим этиладиган барча пуллик хизматлар дастлаб нофаол ҳолатда бўлиши керак.
  • Мазкур ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан кейин кучга киради.