Яс оролидаги туризм ва дам олиш марказида қад ростлаётган SeaWorld Abu Dhabi мажмуаси 183 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Унда интерфаол экспонатлар, дунёдаги энг йирик аквариум ўрин олади.

25 миллион литр сув билан тўлдириладиган аквариум 68 минг турдаги денгиз жониворлари — акула, балиқлар, скатлар, денгиз тошбақларининг “бошпана”сига айланади. Денгиз жониворларини 20 метрли вертикал ойна қаршисида туриб томоша қилиш имконяти яратилади.  

Ҳозирги кунда SeaWorld Abu Dhabiнинг темир мажмуасини қуриш ишлари тугаб қолди, умумий қурилиш ишлари 64 фоизга етди. Мажмуани 2022 йилда қуриб битказиш кўзда тутилган, дея хабар беради techcult.ru.